Автомобиль рақамлари халқаро намунадаги рақамларга алмаштирилади

апр 20 / 2018

alt

Транспорт воситалари учун қоғоз ҳужжатларни бекор қилиш, барча тегишли маълумотларни автомобиль эгаларининг ID-карталарига киритиладиган, амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизими йўлга қўйилади. Бу Президентнинг 18 апрелдаги "Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида кўзда тутилди. 

Ҳужжжатга мувофиқ, Тошкент шаҳрида телефон суҳбатлари хавфсизлиги ва назоратини таъминлайдиган ҳукуматнинг мобил алоқа тизими яратилади. 

Мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа гувоҳномалар (республика ичида) ўрнини ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун ишлатилувчи бошқа маълумотлар мавжуд бўлган идентификация карталари (ID-карталари) эгаллайди.

Қарор билан юқоридаги барча тизимлар 2018 йил 1 ноябрга қадар синов тариқасида ишга туширилиши белгиланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *