Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари журналистдан ёрдам сўраган андижонлик аёлнинг хонадонига борди

июл 17 / 2018

alt

Шу йилнинг 11 июль куни UZ24 “Мутасаддилар кўмагидан умид узган андижонлик ногирон аёл журналистдан ёрдам сўради” номли материални эълон қилган эди. Унда кўмакка муҳтож андижонлик Наргиза Жўраеванинг оғир шароити ҳақида ёзилганди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, мазкур мақола эълон қилинганидан икки кун ўтар-ўтмай, 12 июль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. Кудбиевнинг топшириғи билан вазирнинг биринчи ўринбосари Э. Мухитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Андижон вилоятига борган. 

Ўзининг ва вояга етган болаларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури доирасида Наргиза Жўраевага бандликни таъминлашнинг бир неча вариантлари таклиф этилади: мини печни жиҳозлаш, иссиқхона қуриш, тикув иши ёки чорвачилик. 

alt

Хонадон эгалари шароитга кўра чорвачиликни маъқул топишгач, 13 июль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан уларга 5 та қўй (бепул) берилди ва улар учун махсус қўйхона ҳам қуриб битказилди. Шунингдек, беш кун ичида хонадонга 50 та товуқ етказиб беришга ҳам қарор қилинган. Қолаверса, хонадонда ободончилик ва оҳаклаш ишлари ҳам олиб борилган. 

alt

“Кеча телефонимга Наргиза Жўраеванинг кекса онасининг миннатдорлик билдирилган овозини юборишди. Наргиза опанинг ўзи ҳам қўнғироқ қилиб, раҳмат айтиб, дуо қилди. Ишқилиб, бир неча ҳафта олдин ҳам умидсиз ва чорасиз бўлган ногирон аёл қалбига ва унинг хонадонига бугун шодлик оралагани рост бўлсин! Ҳар ҳолда хонадонда шундай баланд руҳият ва ишонч қарор топиб бораётганга ўхшади”, деб ёзади блогер Муслим Мирзажонов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *