Барча ОТМларда тест синовлари тўлиқ якунланди

авг 13 / 2018
Тест синовлари якунланди. Оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот қачон эълон қилинади?
 
Бугун, 13 август куни республикадаги барча 60 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19 та филиалларида тест синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
 
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўн учинчи куни куни Сурхондарё вилоятидаги 1 та олий таълим муассасасида 2 сменада ўтказилган. Тест синовларида 5 та таълим йўналишида 1 минг 355 нафар абитуриент иштирок этган, турли сабабларга кўра 17 нафар абитуриент тест синовларига келмаган.
 
Тест натижалари Сурхондарё вилоятидан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 23.00да етиб келади.
 
13 август тест натижалари 14 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида жойлаштирилади.
 
Олий таълим муассасасига кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини энг кўп қизиқтираётган масалага ҳам Азиз Абдуҳакимовнинг саҳифасида изоҳ берилган. Қайд этилишича, оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот 2018 йил 15 августда Давлат тест марказининг dtm.uz ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг edu.uz сайтларида эълон қилинади.
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *