Барча ОТМларга масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди

сен 07 / 2018
alt
 
Президентнинг 2018 йил 5 сентябрда “Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
 
Мазкур қарор билан олий таълим муассасаларига, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига, уларнинг мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъий назар масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
 
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018 йилнинг 1 октябрга қадар мазкур муассасаларда масофавий ўқитишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *