Байрам кунлари қўшимча поездлар қатнови оширилади

авг 29 / 2018

alt

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 31 август ҳамда 1,2,3,4,5 сентябр кунлари ҳаракат жадвалидан ташқари яна қўшимча поездлар қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда АЖ ахборот хизматидан UZ24'га хабар қилинди.

Қўшимча поездлар жадвали:

№                        Йўналиш                                       Кетиш вақти

764/763–сонли  Тошкент-Самарқанд(Афросиёб)   08:30

10-сонли            Тошкент-Бухоро (Шарқ)                 09:13

4-сонли              Тошкент-Термиз                             08:53

60-сонли            Тошкент-Андижон                          08:07

556/555-сонли   Тошкент-Урганч                             14:40

554/553-сонли   Тошкент-Нукус                               11:00

54-сонли            Тошкент-Қўнғирот                          18:10

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан 31 август ҳамда 1,2,3,4,5 сентябр кунлари маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарига 50 фоизгача байрам чегирмалари жорий этилди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу кунларда 4 та йўналишда қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиши маълум қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *