Байрам кунлари қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

авг 25 / 2018

alt

Аввалроқ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан 31 август ҳамда 1,2,3,4,5 сентябр кунлари маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарига 50 фоизгача байрам чегирмалари жорий этилганини хабар қилгандик. 

АЖ ахборот хизматидан UZ24'га маълум қилишларича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу кунларда баъзи йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати ҳам йўлга қўйилади.

Қуйидаги 4 та йўналишда қўшимча поездлар қатнайди: 

31 август – 1,2,3,4,5 сентябр кунлари

№764\763-сонли “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи електропоезди

2018 йил 3-4 сентябр куни

№ 4\3 -сонли “Тошкент –Термиз-Тошкент” поезди

2018 йил 4 сентябр куни

№60\59 -сонли “Тошкент-Андижон-Тошкент ” йўналишида "Ўзбекистон" поезди

2018 йил 4-5 сентябр куни

№10\9-сонли “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида "Шарқ" поезди

Қўшимча йўлга қўйиладиган поездлар ҳаракат жадвали ҳақидаги маълумотларни компания расмий веб-сайти, жойлардаги темир йўл кассалари ёки сайтда кўрсатилган ҳудудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *