Бектемирдаги кўп қаватли уйда чиққан ёнғин бартараф этилди

авг 20 / 2018

alt

Бектемир туманининг Тошкандий кўчасидаги 19 август куни тўрт қаватли 57-уйдаги ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент ИИББ ЁХБга 17:46 да келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Кўп қаватли уйнинг чердаги, учта хонадоннинг балкони ва хоналари ёнган. Ёнғин майдони 820 кв метрни ташкил қилган. Биринчи ўт ўчирувчилар отряди воқеа жойига 17:54 да етиб борган.  

Ёнғинни ўчиришга жами 8 та асосий жанговар ўт ўчирувчи отрядлар жалб қилинган, шуларнинг 6 таси ҳар бири 2 ва 4 тонна сув ҳажмига эга махсус ўт ўчириш машиналаридир, шунингдек, 4 та нарвон ва битта алоқа ва ёритиш махсус машинаси.

Ёнғин 19:40 да бартараф этилган. Ёнғинга иккинчи қаватга ўрнатилган кондиционер симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Тахминларга кўра, учқун уй девори бўйлаб ўсаётган ўсимликнинг қуруқ шохларига тушган ва у орқали чердакнинг ёғоч конструкциясигача етиб борган. Оловга қарши кураш томдан олиб борилгани сабабли, бир нечта хонадон сувга тўлган.

Хонадонлардаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, уларни қайта тиклаш ва таъмирлаш учун штаб ва ишчи гуруҳ тузилди, унга шаҳар ва туман ҳокимликлари мутахассислари кирди.

“Ёнғинни баратараф қилиш учун сув етмай қолгани ҳақида интернетда тарқатилаётган ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди, дейиладиҳ хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *