Бўз тумани ҳокими бетоблиги туфайли лавозимидан озод этилди

авг 24 / 2018

 

Андижон вилоятининг Бўз тумани ҳокими бетоблиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади. 

2017 йилнинг 23 февралидан ҳозир кунга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдурашид Мамиров ўрнига Иномжон Солижонович Мамадалиев янги ҳоким этиб тайинланди. У 2014 йил 13 майдан Асака тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - Асака шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Иномжон Мамадалиев 1975 йилнинг 24 январь куни Андижон вилояти, Асака туманида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Андижон давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. У Асака шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи катта инспектори, Асака шаҳар ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 

Маҳаллий ОАВ тарқатган хабарларга кўра, Абдурашид Мамиров июнь охирларида оғир аҳволда Андижон шаҳридаги касалхонага ётқизилган. Ўзининг сўконғичлиги билан танилган собиқ ҳоким қаттиқ калтак зарбидан боши ва танасидан кучли жароҳат олган. Бироқ унинг аҳволи ҳақида расмий хабар берилмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Дилмурод
    26 август 2018, 14:31

    Хоким бекорга калтак емагандир

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *