Божхоначилар "Toyota" томига яширилган "Gаlахy"ларни аниқлашди

авг 02 / 2018

alt

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан чегара божхона постига “Тойота Аристо” русумли автотранспорт воситасида кириб келган К.Е. оғзаки савол-жавоб қилиниб, унинг бошқарувидаги транспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилади.  

Текширув давомида автомашинанинг тепасидаги люкнинг ичига яширилган, умумий нархи қарийб 40 миллион сўмлик уяли телефонларни олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга қўшни давлатлардан автомобилда ёки пиёда равишда кириб келишда телефон аппарати, шу жумладан, қўл телефонни бир ой давомида бир донадан божсиз олиб киришларига рухсат этилади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *