Бугун Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди (ФОТО)

авг 01 / 2017

alt

Бугун, 1 август куни республикамизнинг барча ОТМларида тест синовлари ўтказилди.

UZ24 Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таклифига биноан ушбу таълим муассасасида бўлиб, имтиҳон жараёнларини кузатди.

Универитет маълумотларига кўра, 2017/2018 ўқув йилида 12 000 дан зиёд абитуриент мазкур таълим даргоҳига ҳужжат топширди.

Тест синовлари 9 та бинода: ТАТУ, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи, Юнусобод туманидаги 63-, 70-, 86-, 220-, 250-, 260-, 272-сонли мактаблар биноларида бўлиб ўтди.

Жорий йилда ТАТУ мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида илк маротаба тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ қилди. Мухбиримизнинг хабар қилишича, мазкур тизим ёрдамида университет ходимлари тартиб бузилиш ҳолатини аниқлашди, яъни 1986 йилда туғилган абитуриентлардан бири 1996 йил туғилган бошқа бир абитуриентнинг ўрнига имтиҳонга кирмоқчи бўлди.

ТАТУдаги тест синовлари жараёнларини кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари Баҳромжон Олматов ташриф буюришди.

ФОТО:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    01 август 2017, 20:51

    бу йил жуда тугри килишибди. билимлилар киради порага йул йук

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *