Бугун Тошкентда 9 майга бағишланган навбатдаги акция ўтказилади

мая 02 / 2018

alt

Мудофаа вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан бугун, 2 май куни соат 14.00да Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларда ўша йилларнинг ҳарбий кийимини кийган ҳарбий оркестр ижодкорларининг Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, белгиланган жойларда концерт дастурларини уюштириш акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Акция ва концерт дастури бўлиб ўтадиган манзиллар:

соат 14:00да Дўмбиробод даҳасидаги “Мустанг” АЁҚШ олдида ҳаракат бошланиши (мўлжал: Жанубий вокзал томонидан келишда “Олмазор” метро бекатидан олдинги чорраҳа);

соат 14:30да Усмон Носир кўчасидаги Шота Руставели ҳайкали олдидаги майдончада тўхтайди (мўлжал “Бобур” парки рўпараси);

соат 15:40да Темурийлар тарихи давлат музейи олдидаги майдончада тўхтайди;

соат 16:30да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдидаги майдончада тўхтайди;

соат 18:00да Юнусобод бозори рўпарасидаги автобуслар бекати олдидаги майдончада тўхтайди.

Автокарвон Дўмбиробод даҳасидан Жанубий вокзал орқали Усмон Носир ва Амир Темур кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Юнусобод туманидаги “Мегапланет” гипермаркети олдидан бурилиб қайтади. Маршрут узунлиги 20 км.га яқин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *