Бухорода фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди

авг 14 / 2018

alt

Бухоро шахар ИИБга Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Иззатилло Салиев ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра Вобкент туман  Косари МФЙ, Косари қишлоғида яшовчи, 10.10.1979 йилда туғилган якка тартибда ишлайдиган Раҳманов Икром Ризоевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритган. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Бухоро шаҳри  А.Сомий кўчасидаги “777” дўкони қаршисидаги кўп қаватли уйлар олдида ишлаб чиқараётган чойшаб маҳсулотини тендер орқали касалхонага ўтказиб беришни ваъда қилиб, алдаб, унинг (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил йил ноябр ҳолати бўйича 14.572.584 сўмига тенг бўлган) 1.800 АҚШ миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, ҳозирги кунга қадар қайтариб бермасдан ўз манфаати учун ишлатиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан  И.Раҳмановга нисбатан ЖКнинг  168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *