Бухорода портлаган автобус суратлари эълон қилинди

сен 18 / 2018

alt

Бугун соат 07:30 ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро—Қоровулбозор магистрал йўлида автобуснинг газ балони портлаши натижасида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик. Telegram’даги Bukhara Info каналида портлаш содир бўлган автобус суратлари эълон қилинди.

alt

Суратлардан портлаш содир бўлган автобус оқ рангли Isuzu эканлиги ойдинлашади. Сурат остидаги изоҳлардан бирида метан газ баллони портлагани ёзилган.

ФВВ берган расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. 21 киши турли даражада жароҳат олган, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир. 

Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *