Бухорода тиббиёт ходими ишга киритиш учун пора олаётган вақтида қўлга тушди

сен 08 / 2018

alt

ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, шу йилнинг 5 сентябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига фуқаро Б.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д.лар раҳбарият орқали уни Когони тумани Тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлимига фаррош лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборот берди.

Мазкур аризага асосан, шу куни Бухоро вилояти ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д.лар Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими хонасида ариза муаллифи Б.С.дан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *