Бухорода қалбаки квитанция сири очилди

авг 28 / 2018

alt

Ромитан туман Тарнаут маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Араблар қишлоғида истиқомад қилувчи фуқаро Амрилло Ҳакимов фойдаланилган Электр энергияси сарфи учун электр тўловларини ўз вақтида амалга ошириб боришига қарамасдан,  туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан хонадонга нисбатан 100 000 сўм асоссиз нореал қарздорлик чиқарилади. Бу ҳақда Ромитан туман ИҲҲҚ жамияти UZ24’га маълум қилди.

Истеьмолчи Ромитан туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилади.

Истеъмолчининг мазкур аризаси жамият мутахассислари ҳамда Ромитан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан биргаликда ўрганилганда Амрилло Ҳакимовнинг 100 000 сўм тўловининг ўрнига 10 000 сўмлик квитанция ёзиб берилганлиги аниқланди.

Қолган 90 000 сўмлик тўлов квитанцияси Амрилло Ҳакимовнинг электр ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Истеъмолчига юклатилган  қарздорликлар  асоссиз деб топилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *