Бухорода қўшнисининг ҳовлисида каннабис эккан шахс қўлга олинди

авг 03 / 2018

alt

Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Қорадори-2018” тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ маълум қилмоқда.

Текширув давомида Бухоро шаҳар “Хавзи Нав” МФЙда яшовчи, 1963 йилда туғилган Неъматов Юнус қўшниси Джумаева Дилшода Кенжаеванинг Россияда эканлигидан фойдаланиб, қурилиши тугалланмаган уйининг ҳовлисидаги экин ерида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган жами 6 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ю.Нематовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *