Бузилиши бошланган «Ezidyor» эгасига «Versal» тўйхонаси берилиши ҳақидаги хабар рад этилди

июн 18 / 2018

alt

Аввалроқ, «Ezidyor» тўйхонаси эгасига «Versal», «Mumtoz» тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган «Саёҳат» ресторани берилиши хабар қилинганди.

Кеча, 17 июнь куни интернет нашрларида «Ezidyor» тўйхонасини бузиш ишлари бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Тошкент шаҳар бинолардан фойдаланиш департаментидан Xabar.uzга маълум қилинишича, ҳозир «Tashkent city» қуриладиган ҳудуд атрофидаги барча бинолар ўз эгаларининг розилиги олинган ҳолда бузиб ташланмоқда.

— «Ezidyor» тўйхонаси эгасига «Versal» тўйхонаси эмас, «Саёҳат» ресторани топширилади. «Mumtoz» тантаналар зали қачон бузилиши ҳозирча аниқ эмас, — дейди департамент ходими.

Шунингдек, «Ezidyor» тўйхонаси атрофидаги бузилаётган объектлар эгаларига Тошкент шаҳри, Тараққиёт кўчаси бўйидан 1-1,5 гектаргача ер берилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *