Чикаголик ўзбеклар томонидан Чаддаги қишлоқлардан бирида булоқ қуриб берилди

июл 13 / 2016

alt

Чикаголик ўзбеклар ташаббуси билан бошланган "Булоқ" лойиҳаси доирасида Чаддаги чекка қишлоқлардан бири ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақда Чикаго ўзбеклари уюшмасининг Facebook'даги саҳифаси орқали маълум қилинди, деб ёзади  "Дарё" нашри.

Саҳифада тақдим этилган видеода ҳикоя қилинишича, уюшма томонидан бошланган "Булоқ" лойиҳаси доирасида "BuildWaterWell.org" сайтида кампания яратилди. Хайрия маблағлари ҳисобидан 4,5 минг доллар тўпланиб, Чаддаги Васси қишлоғида булоқ қурилди. Бунинг учун қишлоқ ер остидаги ичимлик сувини 45 метр чуқурдан тортиб чиқарадиган насосли ускуна ўрнатиб берилди.

Хабарга кўра,  қишлоқдаги мазкур булоқ 2016 йилнинг 27 май куни фойдаланишга топширилган.

Фото: daryo.uz

  • Holida Yoqubova
    26 июл 2016, 18:40

    qoyil maladessss O'zbeklar

  • Мехмон
    15 июл 2016, 11:27

    Савоб иш бўлибди!

  • Мехмон
    14 июл 2016, 19:08

    Савоб ишни ҳар кун қилиш керак, Савоб шини ҳар ким қилиши керак. ЎЗБЕКИСТОН.

  • Мехмон
    13 июл 2016, 22:19

    ЙАШАСИН ЎЗБЕКЛАР

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *