Чимёнда "Камаз" сойга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

июл 27 / 2018

alt

Ҳодиса 25 июль куни  содир бўлган. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Камаз” русумли юк автомашинани “Чимён” МФЙда жойлашган арчазор тоғидан пастга ҳайдаб тушаётганида бошқарувни эплай олмай шу ердаги сойга тушиб кетган. ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда хабар қилади.

Натижада юк автомбилининг кабина қисмида ёнғин чиққан, ҳайдовчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *