CLICK биопаспорт олиш учун давлат божини тўлаш хизматини йўлга қўйди

мая 22 / 2018

 

CLICK компанияси Ўзбекистон фуқароларнинг биометрик паспортини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун давлат божини тўлаш имкони жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати UZ24'га хабар беради.

Ўзбекистон фуқароларнинг биометрик паспортини, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш жараёни билан боғлиқ бўлган давлат божини CLICK тизими орқали тўлаш имконининг яратилиши Ўзбекистон аҳолисининг ҳаётида қўшимча қулайликларни яратишга қаратилган замонавий технологияларнинг татбиқ этиш йўлидаги қўшимча бир қадамдир.

Ушбу ҳужжатларнинг олишда давлат божини тез ва қулай равишда тўлаш имкони вақтни максимал равишда тежаб, тўлов масаласини қўшимча кутишларсиз ҳал қилишга йўл очиб бермоқда. Тўлов исталган пайтда CLICK тизимига уланган мобил телефондан амалга оширилиши мумкин. Аҳолининг қулайлиги учун тўлов турли интерфейслар орқали ўтказилиши кўзда тутилган: USSD-сўрови, CLICK Uzbekistan мобил иловаси ёки Telegram месенжери орқали.

USSD орқали тўлаш учун қуйидагилардан бири телефондан терилиши лозим:

Биометрик паспорт учун: *880*010188*1*квитанция рақами#?

Ҳаракатланиш ҳужжати учун (ФБШ): *880*010188*2*квитанция рақами#?

CLICK Uzbekistan мобил иловаси орқали

“Тўловлар” (“Оплата”) бўлимида “Давлат хизматлари ва ГАИ” (“Гос.платежи и ГАИ”), сўнг “Биопаспорт” бандини танлаш керак. Ундан кейин бож турини танлаб, инглиз тилидаги ҳарфлари билан квитанция рақами киритилиши лозим. Маълумотлар тўғрилигини текшириб, тўловни тасдиқлаш мумкин.

Telegram-ботида “To’lov” бўлимида “Davlat xizmatlari va GAI”, сўнг “Biopasport uchun to’lov” бандини танлаш керак. Ундан кейин бож турини танлаб, квитанция рақами киритилиши лозим. Маълумотлар тўғрилигини текшириб, тўловни тасдиқлаш мумкин.

“Ҳукуматимиз томонидан белгиланганки, биометрик паспортларга ўтиш 2018 йил 1 июлгача амалга оширилиши лозим. Шундай қилиб, ушбу ҳужжатларга давлат божини тез ва қулай тўлаш имконияти мавжуд бўлган амалиётларни соддарлаштиришга ва янги паспорт олишни тезлаштиришга қаратилган. Фойдаланувчиларимизга бу имконият жуда маъқул келади, деган умиддамиз”, - деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *