Дарахтга урилган автобус йўловчиларининг ҳолати бўйича маълумот берилди

июл 26 / 2018

alt

26 июль куни соат 14:35 да Тошкентда Белтепа-Аэропорт йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 11-автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани тўғрисида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳокимлик ишчи гуруҳи тез фурсатда воқеа жойига етиб бориб тафсилотларни ўрганди. Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли 3-Автосаройга қарашли 11-йўналишдаги автобус 1- сонли «Бахт уйи» (собиқ 1-ФҲДЁ) қаршисида дарахтга бориб урилган. Натижада синган дарахт шу ерга қўйиб кетилган Cobalt автомобили устига қулаган. Автобус салонида 16 киши бўлган.

Тез тиббий ёрдам автомашинасида бригада етиб келганида 16 кишидан 9 тасига ўрта ва енгил тан жарохатлари юзасидан ёрдам кўрсатилган. Уларни соғлигига жиддий эътибор қаратилган ҳолда воқеа жойига энг яқин бўлган Текстиль комбинати шифохонасига 3 киши, 16-шаҳар тез тиббий касалхонасига 9 киши олиб борилди. Улардан бирининг оёғи сингани туфайли бир оз шифохонада ушлаб қолинди. Қолганлари соғ-саломат уйларига қайтишди, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *