"Дарахтларни кесишни тақиқлашнинг имкони йўқ" — Депутатлар жамоавий мурожаатга жавоб берди

авг 02 / 2018

alt

Аввалроқ, "Менинг фикрим" порталида шаҳар ва қишлоқларда дарахтларнинг кесилишини олдини олиш ва табиий яшилликни сақлаб қолишга доир мурожаат пайдо бўлганди. 

Мурожаатда қуйидагилар таклиф этилганди:

Икки ой муддатга шаҳар ва қишлоқлар худудида ҳар қандай дарахтларни кесилишига мараторий жорий қилиш. Мараторийнинг амал қилиши муддатида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришларни киритиш:

– ҳокимиятлардан дарахтларни кесишга рухсат бериш ҳуқуқини олиб қўйиш;

– муайян мезонлар асосида рухсат беришнинг онлайн тартибини жорий қилиш;

– 70 ёшдан ошган дарахтларни кесишни таъқиқлаш ёки кўчириб ўтказиш тартибини жорий қилиш;

– фуқаролар шикоятларига жавоб бериш учун ҳафтада 7 кун, суткасига 24 соат тайёр турувчи экологик полицияни яратиш. Унга кенг ваколатларни тақдим этиш, хатто броконьерларни ушлаш ва техникасини конфискация (мусодара) қилишгача;

– ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун жарима миқдорини 50.000.000 сўмгача кўтариш;

– дарахтларни тартибга келтириш қоидаларини қонунан белгилаб қўйиш ва бунга туман ободонлаштириш бошқармалари ходимларини ўргатиш.

Ушбу мурожаат бўйича 10 мингдан ортиқ овоз тўплангач, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилди ва натижаси эълон қилинди. Палата ўз жавобида билдирилган таклифларни амалда қўллашнинг имкони йўқлигини таъкидлаб, бунинг сабаблари келтириб ўтди:

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *