Давлат божлари ва йиғимларни корпоратив картадан тўлашга рухсат берилди

апр 05 / 2018

alt

Юридик шахслар давлат божлари ва йиғимларни корпоратив пластик ёрдамида тўлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу «Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.

Илгари амал қилган қоидаларга биноан корпоратив банк карталарининг сақловчилари улардан фақат маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ҳаражатларни тўлаш учун савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида фойдаланишлари мумкин эди. Амалиётда шу муносабат билан қийинчиликлар юзага келар эди, деб ёзади «Норма».

Ушбу тўлов дастагидан фойдаланишга доир бошқа қоидалар ўзгартиришсиз қолдирилди. Хусусан, корпоратив банк картасига унинг сақловчига тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга илгаригидек йўл қўйилмайди.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *