Депутатлар ҳукумат томонидан ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича қабул қилинган қарорни қўллаб-қувватлади

фев 28 / 2018

alt

Хабарингиз бор, ҳукуматнинг 23 февралдаги қарори билан 2018 йил 1 июндан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш “Avtotest Report” МЧЖ билан бир қаторда давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши белгилаб қўйилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Facebook'даги саҳифаси орқали Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига муносабат билдирди:

«Биз фикр ва қарашлар хилма хил жамиятда яшаяпмиз. Ҳамманинг ўзига яраша дидига мос танлови бор. 
Бу ўринда инновацион ғоя ва технологияларни қўллашни даврни ўзи талаб қилаётганлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Турмушимизни барча жабҳасида бўлганидек, автомобил бошқаришда ҳам янгича инновацион ёндошувлар бўлиши керак, албатта. Бу даврнинг инкор қилиб бўлмас қоидаси.
Фақат ҳар бир жабҳада ҳалол рақобат ва тенг шароит бўлиши зарурлигини айтиб ўтмоқчиман холос. Шу маънода ҳукуматнинг 2018 йил 23 февралдаги 193-сон Қароридаги энг муҳим жиҳат – автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш фаолияти давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланганлигини айтиб ўтиш зарур», деб ёзади депутат.

Кушербаевнинг қайд этишича, энди малака ошириш фаолияти билан шуғулланиб келаётган барча юридик шахслар бу имкониятдан самарали фойдалана олишади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *