ДХХ 5,3 млн долларни чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган гуруҳни ушлади (+видео)

сен 04 / 2018

alt

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари катта миқдордаги ноқонуний валютани қўшни давлатга олиб чиқиб кетишга уринган жиноий гуруҳни тўхтатиб қолди. Бу ҳақда «Ахборот 24» дастурида хабар қилинди.

28 августга ўтар кечаси Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Газнон маҳалласининг чегарадош ҳудудида Cobalt ва Lacetti машиналарига юкланган йирик миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга олиб ўтишни режалаштирган уч кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди.

Ҳисоб-китобларга кўра, хорижий валютанинг умумий миқдори 5,3 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу пуллар Тошкент ва Қўқон шаҳарлари ҳамда ва Наманган вилоятида иш олиб борувчи яширин иқтисодиёт вакилларига тегишли бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *