ДХХ "яширин йўллар"ни фош қилди

авг 25 / 2018

alt

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида чегарани ноқонуний бузган ҳолда товар-моддий бойликларни яширин йўллар орқали ўтказиш билан шуғулланаётган ҳолатлар аниқланди.

ЎзА хабар қилишича, Қувасой йўналишида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистон Республикасига 9 қоп жами 355 килограмм мис олиб ўтилаётганда ушланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 13 август куни Қувасой йўналишида 178 дона кросовка, 46 дона машина кондиционери, 840 дона "Марокат" аёллар атири, 564 дона упа каби товарларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

2ba31736-c3d7-4ff8-8863-055731ae0148.jpg47864b8a-5987-44cc-a6ea-bc9fee479ac1.jpg

Шунингдек, шу куни Фарғона тумани йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами 40 J 112 LA Lacetti автомашинаси тўхталиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган 85 миллион сўмлик телефон аппаратлари борлиги аниқланди.

Фарғона туманилик коллеж талабаси 18 август куни беш-олти нафар чегара бузғунчилари билан тил бириктирган ҳолда Қирғизистондан ноқонуний равишда олиб ўтилган 79 миллион сўмлик 46 дона 32 дюмли "Yasin" маркали телевизорлар, 50 қути 100 волтлик лампочкаларни ўз уйида сақлаб келган. Айни пайтда жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *