Электрон ойлик йўл чипталари синовдан ўта олмади

сен 21 / 2018

 

– Электрон ойлик йўл чипталари 3 ой давомида синов тарзида қўлланилди

– Ўрганишларга кўра, электрон чипталари йўловчиларга ноқулайликлар туғдирган, эътирозлар билдирилган

– Улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кузатилган

– Шунинг учун ЭОЙЧдан фойдаланиш бекор қилинди

alt

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан 20 июндан қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари билан биргаликда 3 ой муддатга синов тариқасида электрон ойлик йўл чипталари (ЭОЙЧ) жорий этилган эди.

Мазкур электрон тизимни чуқурроқ ўрганиш мақсадида ахборот технологиялари соҳасидаги етук мутахассислар жалб қилинди. Шу тариқа, ушбу электрон тизимнинг йўловчи учун қай даражада қулайлиги, ижобий ва салбий жиҳатлари чуқур ўрганилди.

Ўрганиш натижасида, тиғиз вақтларда йўловчи томонидан тўлов амалга ошириш жараёнида чиптачига ҳам бир марталик тўловни ҳам ЭОЙЧ қўлидаги қурилма (терминал)да қайд этиш юкланганлиги, аммо бу жараён унинг кунлик режасига таъсир қилмаганлиги сабабли салбий натижа кўрсатди. Шу билан бирга, автобусларда электрон чипталарни назорат қилиш борасида юзага келган ноқулайлик натижасида йўловчилар томонидан бундай йўл чипталаридан ноқонуний тарзда фойдаланган вазиятлар ҳам кўплаб кузатилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Ана шундай ҳолатлардан келиб чиқиб, қолаверса, электрон ойлик чипталарининг синов муддати якунига етганлигини инобатга олиб, тизим фаолияти келаси ойларга узайтирилмади. 

АЖ томонидан жамоат транспортларида автомат тўловни жорий этиш бўйича хорижнинг етакчи компания ва фирмалари билан музокаралар олиб борилмоқда. Хусусан, Жанубий Корея, Сингапур, Россия, Белоруссия, Япония каби давлатларнинг бу борадаги тажрибалари ўрганилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат”АЖга чет эллик экспертларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар транспорт тизимини тубдан ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилаётган Страгетегияга мувофиқ янги автоматлашган тўлов тизимини жорий йилда бошлаш режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *