Энди махсус дастур орқали валютани онлайн айирбошлаш мумкин бўлади

июл 09 / 2018

 

Резидент жисмоний шахсларга тижорат банкининг махсус дастуридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга ошириш имконияти берилмоқда. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланади.

Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишлари учун жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картаси очилган бўлиши лозим.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *