Эрон Ўзбекистон автомобилларини импорт қилмоқчи

сен 10 / 2018

Айни вақтда Эрон автобус ва юк машиналар паркини янгиланишга жиддий эҳтиёж сезмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон автомобилларини импорт қилмоқчи, деб хабар қилинади “Таҳлилнома” дастурида. 

Эроннинг Sepehr Meshqat Caspian компанияси мамлакатимиз автомобилсозлари билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёр. Компания биринчи босқичда “Ўзавтосаноат”нинг бир неча намуналарини сотиб олишни режалаштирмоқда.

“Ўзавтосаноат” ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар сони кейинчалик мингтагача кўпаяди. Бундан ташқари компания ўзбек маҳсулотларини Эрон ҳудудида йиғиш линияларини ишга тушириш билан Ўзбекистон маҳсулотларини тўлиқ ва ярим сиғимли шаклда йиғиб уни импорт қилишни таклиф этади, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *