Етти нафар ўзбекистонлик мутахассис грант дастурлари орқали АҚШга йўл олди

июл 17 / 2018

alt

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 13 июль куни Fulbright Foreign StudentFulbright Visiting Scholar ҳамда Humphrey Fellowship грант дастурлари орқали Қўшма Штатларга кетаётган етти нафар ўзбекистонлик мутахассис билан учрашди. Бу мутахассислар ҳар йили қабул қилинувчи юзлаб ариза топширувчилар орасидан танлаб олинган, деб хабар беради элчихона матбуот хизмати.

Улар Вашингтон давлат университети, Эски Доминион университети, Мичиган давлат университети, Пенсильвания давлат университети, Бостон университети, Жоржия университетида таҳсил олишади ва тадқиқотларда ўтказишади.

Ҳюберт Ҳамфри дастури ўрта босқичдаги профессионаллар учун Қўшма Штатларда 10 ой давомида малака ошириш ва тадқиқот олиб бориш имкониятини беради.

Фулбрайт олимлар дастури 100 дан ортиқ мамлакатнинг 850 нафар олимига бир академик семестр ва ёки тўлиқ академик йил давомида АҚШдаги муассасаларда тадқиқот олиб бориш учун грант тақдим этади.

Фулбрайт хорижий талабалар дастури чет эллик аспирантлар, ёш мутахассислар ва санъат соҳаси ходимларига АҚШдаги ёки бошқа тегишли муассассаларда бир йил ва ундан ортиқ вақт ичида тадқиқот олиб бориш ҳамда ўқиш учун шароит яратади.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *