Фарғонада МИБ ходими ҳаётига суиқасд қилинди

мая 21 / 2018

alt

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида МИБ ижрочисига жароҳат етказилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

18 май куни МИБ бўлими давлат ижрочиси Б.Б. МИБ ходимлари билан биргаликда «Янгиқўрғон» автошоҳбекатига шу ерда жойлашган «Маҳбуба Зулфия» МЧЖга тегишли ноқонуний қурилган девор ва металл дарвозани буздириш учун боради.

«Додҳо» МФЙда яшовчи, муқаддам судланган А.А. ходимларнинг ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, Б.Б.нинг бошига чопқи билан уриб, жароҳат етказади.

Ҳодиса оқибатида Б.Б касалхонага ётқизилди. Унга жароҳат етказган шахс қўлга олинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *