Фарғонада олғир депутат пора билан қўлга тушди

июл 12 / 2018

alt

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Бош Прокуратура ҳузуридаги департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Данғара тумани халқ депутатлари кенгаши депутати, Қўқон давлат педогогика институтида услубчи лавозимида фаолият юритадиган Муҳайё Қодирова, таниши Машҳура Абдураҳимова билан ўзаро тил бириктириб ўқишга киритиш мавсумидан мўмайгина пул ишламоқчи бўлишади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” янгиликларида хабар берилди.

Бу икки олғир фуқаро Бешариқ туманидан бўлган танишларининг жиянини Қўқон давлат педогогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 7 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида улар ашёвий далил билан қўлга олинди. Бу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *