Фарғонада уруш қатнашчиларига GM Uzbekistan автомобилларини навбатсиз сотиб олиш учун сертификатлар топширилди

апр 13 / 2017

alt

Шавкат Мирзиёевнинг 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси юзасидан Фарғона вилоятида уруш қатнашчиларига GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификат тантанали равишда топширилмоқда. 

Байрам арафасида Фарғона шаҳар Ифтихор маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ашир ота Дадажонов хонадонига вилоят ҳокимлиги, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари ташриф буюришди ва отахонга имтиёзли сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар топширишди. 

– Бундай эътибордан жуда хурсандмиз, – дейди 94 ёшли Ашир ота. – Худо хоҳласа, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган машинада бир шаҳарни айланиш ниятим бор. Президентимизга минг раҳмат. Байрам олдидан совға-саломлар беришди. Илоҳим, бизга эҳтиром кўрсатган инсонларнинг ўзлари ҳам улуғ ёшларга етиб, доимо эл-юрт ардоғида бўлсин, юртимиздаги тинчлик-осойишталикка кўз тегмасин. 

Симтепа маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Акбаржон ота Асқаров ҳамда унинг оила аъзолари ҳам юксак эътибор учун Президентимиздан миннатдор бўлди. Акбаржон отага ҳам сертификат ва совға-саломлар тантанали равишда топширилди. 

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилади ЎзА. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *