Фарғоналик олимлар яратган микроГЭСдан кўчаларни ёритишда фойдаланиляпти

фев 22 / 2017

alt

Фарғона шаҳри ҳудудидан оқиб ўтадиган Марғилонсойга Фарғона политехника институти олимлари томонидан яратилган микроГЭС ўрнатилди. Мазкур ихтиро республикамизда илк бор яратилган оддий сув генератори саналади.

Тадқиқот жараёнида 6 та устун-траншеядаги кўча ёритиш чироқлари шаҳар электр тармоқларидан узиб қўйилиб, қурилма ёрдамида ёритиб кузатилди. Натижада соатига 3 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарадиган генератор электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаши аниқланди.

Мутахассислар сув генераторини эндиликда вилоятдаги бошқа сув ҳавзаларида ҳам синаб кўришмоқчи. Изланишлар давомида чархпалак қурилмаси ёрдамида 50 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш мумкинлиги аниқланди. Шу кунларда қурилманинг ишлаш имкониятини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда. Ускунанинг гидротрубиналари металлдан ясалган. Унинг махсус чўмичлари кинетик энергияни механик энергияга айлантириб беради. Айланма ўз навбатида электр энергияси ишлаб чиқаради.

Манба: hilol.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

  • Мехмон
    23 феврал 2017, 22:15

    Булар кан ку!!!
    Олимлик савлат тукиб юришлик эмас амалий натижа беришликда эканлигини Фаргона олимлари
    Курсатиб куйишибти.офарин.
    Яшасин илм ва фан !!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *