Фото: 16,5 млн сўм эвазига «тонировка» қилинган илк автомобиль

авг 24 / 2018

alt

Куни кеча ижтимоий тармоқларда автотранспорт воситаси ойналарини қорайтириш учун берилган рухсатнома ва «тонировка» қилинган илк автомобиль сурати тарқалди.

Ушбу автомобиль Malibu русумида ва авторақам белгиси Тошкент шаҳрига тегишли.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан 1 августдан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди. Ҳужжатга кўра, қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўловлар жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм); юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм); хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм) этиб белгиланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *