Фото: Ўзбекистонда Қуръони Каримнинг навбатдаги 10 минг нусхаси сотувга чиқди

июл 05 / 2018

Қуръони Карим китобининг навбатдаги 10 минг нусхаси «HILOL НASHR» нашриёт-матбаа корхонаси томонидан босилиб, ҳамюртларга ҳавола этилмоқда

Қуръони Карим китоби «HILOL НASHR» нашриёт-матбааси томонидан «Дорус-салом» нашриётининг расмий рухсати билан аслий нусхаси асосида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида чоп этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусхафни 50 минг нусхада чоп этишга рухсат берган.

Дастлабки нашр қилинган 10 минг нусха китоб нашриётнинг 7 та дўкони, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига белгиланган ягона нархи – 31 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди ва сотувга чиққан кунидаёқ сотиб тугатилган эди.

Бугун, 5 июль куни эрта тонгдан «HILOL НASHR» нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум.

Қуръони Каримнинг нархи ўзгармаган ҳолда сотилмоқда.

Фото: Islom.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *