Фото: Мўйноқ — сув билан таъминланиш муаммосини ечиш йўлида

июл 13 / 2018

alt

Аввалроқ, Мўйноқда сув билан таъминланишга боғлиқ муаммо ҳақида ёзган эдик. Бу масала ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва Ўзбекистон ОАВ нинг эътиборини тортди. Ҳодисага дарҳол реакция бўлди. Мўйноқнинг маъмурияти шаҳар ҳокими билан бошчиликда ичимлик сувини етказиш бўйича барча камчиликларни кўриб чиқмоқда ва водопровод тармоғидаги нуқсонларни бартараф этиш бўйича тезкор тадбирларни амалга оширмоқда.

alt

Шаҳар маъмуриятидан хабар беришларича, жой рельефи ва баъзи майдонларда сувнинг паст босими туфайли сувнинг трубадан ўтиши қийинлашган. Таъмир бригадаси томонидан d=300 мм бўлган иккита сурма клапан таъмирланган, насос станциясидаги 1 ва 3- кўтарилишдаги иккита насос жорий таъмирланди. Натижада, бугунги кунда 70 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш иши тикланган.

Шунингдек, ҳокимият вакиллари сув билан муаммоси мавжуд ҳар бир яшовчи билан учрашишди. Учрашувда Жиемуратов кўчасида яшовчи Кудайназаров Наурызбай, Уксукбаев Жалгасбай, шунингдек, Ажинияз кўчасида яшовчи Мусаева Калия уларнинг уйига сув келиши тикланмаганини тасдиқлашди. Газ ва электроэнергия таъминоти узлуксиз амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Жиемуратов кўчасида 1,3 км га тенг водопровод тармоғи реконструкцияси бошланди ва бу ишни молиялаштириш масаласи ҳал бўлди.

alt

Айни вақтда таъмир ишлари давом этмоқда. Яқин кунларда Мўйноқ аҳолисини сув билан таъминлашига боғлиқ муаммолар ижобий томонга ўзгаради, деб UZ24'га хабар беришди Мўйноқ ҳокимияти вакиллари. Шу ерлик аҳоли таҳририят мубири билан суҳбатда шаҳар маъмурияти хабарини тасдиқлади ва шаҳарда сув билан таъминлашни тиклаш ишлари олиб борилаётганини айтди.

alt

 

alt

 

alt

 

alt

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *