Фото: Нукус йўлларида ЙҲХБ аёл инспектори ишламоқда

авг 25 / 2018

alt

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, Нукус йўлларида аёл инспектор ишламоқда

– Ҳозирги вақтда тажрибали ЙҲХБ инспекторлари билан биргаликда ишламоқдаман, дейди ЙҲХБ инспектори Юлдуз Матякупова. – Ички  ишлар соҳасида ишлаётганимга уч йилдан ошди. Йўлда инспекторлик қилишнинг ўз машаққати бор. Ҳайдовчиларнинг биринчи таасуроти, албатта, ҳайрон қолиш бўлмоқда. Айрим ҳайдовчилар янгилик билан табриклашмоқда. Лекин, иш – бу иш. Уни белгиланган тартибда олиб бормоқдаман. Ташқаридан қараганда осондек кўрингани билан кун давомида хар ҳил инсонлар билан мулоқот қилишга тўғри келади. Иложи борича мулойимлик билан қоидабузарликларнинг олдини олиш буйича тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз, - дейди Матякупова.

 

Берилган маълумотга кўра, ЙҲХБ томонидан йўлларда яна аёл-қиз инспекторлар иш бошлайди.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *