Фото: Сирдарёлик келин-куёв трактор "белкураги"да ФҲДЁга борди

июл 24 / 2018

alt

Гулистон шаҳрида яшовчи Валижон ака қайнисининг “Бир тўй қилингки, ҳали ҳеч кимники бундай дабдабали ўтмаган бўлсин, довруғи Сирдарёнинг нариги қирғоғига ҳам етсин” деган маслаҳатига кўниб, қуда томонга “Қизимни энг сўнгги русумдаги тракторда олиб кетасизлар” деб шарт қўйди. Шундай ҳам бўлди. Қайниси томонидан ўйланган тўй сценарийсига кўра, келин-куёв ФҲДЁга  бошқалар каби  автомобилларда эмас, қурилиш-ободонлаштириш ишларида қўлланиладиган қимматбаҳо техниканинг “белкураги”да йўл олишди, деб ёзади “Халқ сўзи online”.

alt

Аммо, аслида бу воқеа ҳаётда бўлгани йўқ. Гап шундаки, Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатиб борилаётган “Сирдарёча кулги” кўрсатувининг навбатдаги “Янгича тўй” сюжетида дабдабали тўй қилиб ном чиқараман деб бошдан оёғигача қарзга ботганлар ана шундай сатира  остига олинди.

Кўрсатув режиссёри Жаҳонгир Эшпўлатовнинг ушбу ижодий топилмаси жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Энг муҳими, мазкур телетомоша юртимизда тўйларни ихчамлаштириш, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка чек қўйиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларига қўшилган ўзига хос ҳисса бўлди. 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *