ФВВ аҳолини сел хавфидан огоҳлантиради

июл 18 / 2018

alt

19-21 июль кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд. ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази аҳолини ушбу хавфдан огоҳлантирди.

"Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 23 июлгача Ўзбекистонда жазирама ҳарорат кузатилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *