ФВВ Тошкентда юз берган кимёвий авария бўйича ахборот берди

авг 28 / 2018

alt

27 август куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Чукурсой” кўчасида жойлашган “Универсал логистик сервис” МCҲЖ темир йўл станциясида контейнер ичида темир идишлардаги “Гидросулфат натрия” тутаган ва ёнган. Бу ҳақда шу куни соат 21:45 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерига хабар келиб тушган.

ФВВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, ушбу кимёвий модда станцияга 20 август куни келиб тушган ва сақлаб келинган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар ва Ёнҳин хавфсизлиги бошқармалари экипажлари биргаликда воқеа жойига етиб бориб, 28 август куни соат 04:20 гача контейнер ичидаги ҳар бири 54 кг га тенг бўлган 384 та темир идишлар ташқарига олиб чиқишган.

Олиб чиқилган идишларнинг 109 тасининг бутунлиги бузилганлиги сабабли воқеа жойида зарарсизлантирилган.

Ҳудуд тегишли махсус ўлчов асбоб-анжомлари билан ўрганилиб, ҳавонинг консентрацияси ҳамда радиацион фон меъёр эканлиги аниқланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *