ФВВ: Қозоғистонда рўй берган ЙТҲда Ўзбекистонлик бир фуқаро ҳалок бўлди

авг 13 / 2018

alt

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Қозигурт туманидан ўтувчи «Олмато—Тошкент—Термиз» автомобиль йўлининг 786 километрида 12 август куни тахминан соат 17:30да Daimler Chrysler микроавтобуси ва «ГАЗ-53» юк автомобили тўқнашди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ оқибатида бир нафар ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлди, 10 киши турли даражада тан жароҳати олиб, Сариоғоч тумани касалхонасига ётқизилди.

Ҳалок бўлган фуқаро:

Мирмусаев С. 1956 й.т.

Тан жароҳати олган фуқаролар:

Урманова С. 1960 й.т.

Зарипова С. 1965 й.т.

Юлдашев Ж. 1977 й.т.

Юлдашева Д. 1982 й.т.

Куралбаев С. 1984 й.т.

Носирова Н. 1986 й.т.

Жиенбаева М. 1986 й.т.

Файзуллаев И. 2003 й.т.

Фархатов М. 2007 й.т.

Фархатов А. 2013 й.т.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари»: (+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси: (+7 727) 291-06-44.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *