GM Uzbekistan электрон навбат орқали шартномага қўйилган автомобиллар рўйхатини эълон қилди

авг 28 / 2018

alt

GM Uzbekistan электрон навбат орқали шартномага қўйилган автомобиллар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Компания расмий сайтида янги бўлим ишга туширилган. Янги бўлимда харидорлар аввал рўйхатдан ўтказилган аризалар (электрон навбат) бўйича шартнома тузиши мумкин бўлган автомобиллар рўйхати билан танишиб боришлари мумкин. Бундан мақсад шаффофлик ва харидорлар ишончини ошириш экани маълум қилинган.
 
Бу бўлим базасига бугунги кунда барча русумдаги 12 мингдан ортиқ автомобиль киритилган. Уларга электрон навбат орқали шартнома тузиш мумкин.
 
Аввал рўйхатдан ўтган аризалар бўйича шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати тегишли сананинг соат 9:00 гача амал қилиб, ҳар куни шартномалар тузилишига қараб янгиланиб борилади.
 
Эслатиб ўтамиз, куни кеча GM Uzbekistan автомобилларнинг янги нархини эълон қилди. Баъзи русумли автомобиллар ўртача 7,7 фоизга қимматлаганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *