GM Uzbekistan Сергели автомобиль бозори ҳудудида савдо майдончаларини ташкил қилади

сен 02 / 2018

alt


GM Uzbekistan мижозларга максимал даражадаги қулайлик яратиш мақсадида "45 дақиқа ичида автомобил" дастурига мувофиқ автомобилларни сотиш учун автомобиль бозорлари ҳудудида «Очиқ осмон остидаги савдо майдончаларини» ташкил этмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилади.

Илк савдо майдончаси Тошкент шаҳрида Сергели автомобиль бозори ҳудудида ушбу дам олиш кунлари ташкил этилади. Савдога 1 475 дона "Спарк" ва "Кобальт", «Ласетти» автомобиллари қўйилади. GM Uzbekistan вакиллари керакли тавсияларни бериб маҳсулот ҳақида батафсил маълумот тақдим этишади.

Шунингдек, русумидан қатъий назар ҳар қандай автомобиль харид қилган мижозларга велосипед совға қилинишини эслатиб ўтмоқчимиз. Яқин вақт ичида "Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари" мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши кўзда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *