GM Uzbekistan тошкентликлар учун «Ўзимиз борамиз» хизматини йўлга қўйди

авг 31 / 2018

GM Uzbekistan АЖ Тошкент шаҳри аҳолиси учун 5 сентябрдан янги «Ўзимиз борамиз» хизмати йўлга қўйилганини маълум қилади. 

«Онлайн аризаларни ва шартномаларни расмийлаштириш жараёни кўриб чиқилганда бетоб бўлгани туфайли, банд бўлиб вақти бўлмаганлиги ва бошқа узрли сабабларга кўра мижозларимиз автосалонга шартномаларни олиб кетишлари учун ўз вақтида кела олмаслик ҳолатлари таҳлил қилинди. Натижада, баъзи мижозларда улар огоҳлантирилгандан кейин 3 иш куни ичида салонга келмаганлиги сабабли шартнома бекор қилиниши ҳолатлари кузатилди», — дейилади хабарда.

Мазкур муаммони ҳал қилиш ва энг асосийси мижозни шартнома расмийлаштиришини ўз вақтида ва қулай амалга ошириши учун GM Uzbekistan АЖ томонидан сайёр шартнома расмийлаштириш пункти бўлган янги «Ўзимиз борамиз» хизмати йўлга қўйилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *