Ўтган ҳафта онлайн аукционларда 1,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

сен 08 / 2018

alt

Жорий йилнинг 27 августидан 2 сентябригача “ЎзРТХБ” АЖ да 785,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Ўтган ҳафтадаги натижа билан солиштирганда 43,6% га ортиқ. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 543 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 1,6 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 20% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 33% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг автоҳаваскорлари ҳар бири 13% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона вилояти автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 9%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 45%га тенг.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *