Ўтган ҳафта онлайн аукционларда 2,5 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

авг 15 / 2018

alt

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 776 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 миллиард сўмдан ошди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 23,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 54% иккинчи ва 22,5% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

alt

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 18% га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари 14% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Андижон вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши қарийб 12% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 56% га тенг.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *