Ўқитувчилардан педагогик юкламалар бўйича ҳисоботларни талаб қилиш тақиқланди

авг 25 / 2018

alt

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари учун бир ставка миқдоридаги иш юкламаси қуйидагича белгиланди:

1-4-синфларда – ҳафтасига 18 соат;

5-11-синфларда – ҳафтасига 20 соат.

Иш режа икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат:

ўқув-тарбия жараёнига оид;

ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.

Йўриқномада келтириб ўтилганидек, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *