«Ўзавтосаноат» ижтимоий тармоқларда тарқалаётган сохта хабарлардан огоҳлантиради

сен 06 / 2018

Похожее изображение

«Ўзавтосаноат» АЖ бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали автомобилларини етказиш муддати кечикаётгани ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатаётган сохта аккаунтлар ҳам кўпая бошлаганини маълум қилади.

«Компания сайтида кунлик равишда янгиланаётган расмий рўйхатга асосан, ана шундай одамларнинг постида бўртирилиб кўрсатилаётган автомобиль етказилишининг аниқ муддатларини аниқлаш мумкин. Ижтимоий тармоқларда шу каби постларга дуч келган тақдирингизда ушбу маълумотларга ишонмаслигингизни ва фақатгина компаниянинг расмий манбаларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», – дейилади компания хабарида.

Компания томонидан ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган сохта хабарлар синчковлик билан ўрганилмоқда. Компания обрўсига путур етказадиган бўхтон тарқатиш билан шуғулланадиган интернет-фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумот, тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига етказилади.

Шунингдек, дилерлик марказларининг қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаган ва уни текширилган фактлар билан тасдиқлаган фуқаролар компания томонидан махсус бонуслар билан тақдирдланади.

Эслатиб ўтамиз, турли важлар билан GM автомобилларини харид қилиш чоғида қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатлари юзага келганда, зудлик билан (+99871) 141-77-77 рақамлари орқали компаниянинг янги колл-марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Бу билан сиз муаммони бартараф этиш баробарида уни ўз фойдангизга ҳам ҳал қилишингиз мумкин, дея қайд этади «Ўзавтосаноат» АЖ.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *