«Ўзавтосаноат» раҳбари ўзгарди

июн 27 / 2018

alt

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси этиб Шавкат Умурзоқов тайинланди. Бу ҳақда «Ахборот 24» дастурида хабар қилинди.

26 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев раислиги остида автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишда бу ҳақда қабул қилинган.

Умиджон Салимов август ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди. Унинг ишдан бўшатилишга фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги қониқарсиз ҳолат сабаб бўлган.

Шавкат Умурзоқов бунгача Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *